Ислоҳотлар харажатини истеъмолчи тўламаслиги керак
Ислоҳотлар учун товон истеъмолчи бўйнига юкланса ва боз устига кимлар учундир навбатдаги пул ишлаш воситасига айланиб қолса, эзгу мақсадлар бир четда қолиб кетаверса, ўзгаришларга қўллов ҳам, ишонч ҳам бўлмайди, қайтанга турли фитна назариялари урчийди.
Нақдсиз тўловларга ўтилишидан солиқ тизими ютади, бу шубҳасиз ва шундай бўлиши керак. Айни пайтда монополист тўлов тизимлари ва нақд пул қабул қилувчи инфратузилмани яккахон эгаллаган тўлов ташкилотлари ҳам ютди ва ютмоқда (чорак ўтиб триллионлаб дивиденд олишни бошлашади). Лекин улар олчоқлик қилиб муҳим босқичда истеъмолчи томон бир қадам ҳам юрмади. Буни эслаб қолиш ва унутмаслик лозим.