Аниқлик учун:
Ўзбекистонликлар ва шу қатори мен ҳам IMEI идентификация кодларини рўйхатдан ўтказишга қарши эмасмиз.
Ўзбекистонликлар ва шу қатори мен ҳам IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ундирилишига қаршимиз.
Депутат Шарафутдиновнинг айтишича, 2 ой ичида IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан Ғазначилик тизимида 25 млрд.сўм (!) йиғилганмуш ва бу пуллар телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланганмуш.
Депутат сўзларидан келиб чиқилса, IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлов феълан солиқ, асло хизмат эмас.
Энди савол: IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлов солиқ бўлса, нега бу солиқ Кодексда акс этмаган?
IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлов хизмат бўлса, 44 600 сўмлик тўлов калькуляцияси қандай? Нега 4460 сўм эмас, ёки нега 446 000 сўм эмас. Бир ҳисоблаб берсинлар унда?
@the_bakiroo