Бизнес учун электр энергиясига 50%лик олдиндан тўловга қачон қайтилади?
2 йил олдин ҳукумат қарори билан юридик шахсларга табиий газ ва электр энергияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими қайтадан жорий қилинганди. Ваҳоланки юридик шахслар учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида асосида иш юритиш тартибини белгилаган Президент фармони ўшандаям кучда эди, ҳалиям кучда.
Бу орада тадбиркорлар билан учрашувда Давлат раҳбари тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат бериш бўйича топшириқ берганди ҳам. Топшириқ, афсуски, ҳалигача юридик ҳужжатга айланмаган.
Ўтган ҳафтада ҳукумат комиссиясининг Хоразмдаги учрашувларида тадбиркорлар бу масалани яна кўтаришган. Бош вазир ўринбосари Ходжаев бу бўйича таклиф киритишни сўраган. Эҳтимолки, 10 кундан кейин тадбиркорлар билан ўтадиган катта учрашувда бу масала яна кўтарилади.
Ҳуқуқий тарафдан қаралса, масаланинг ечими жуда оддий — Президент фармони ҳукумат қароридан устун туради. Буни амалда қўллаш кифоя.
- https://lex.uz/docs/6884060lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/8024@the_bakiroo
- https://lex.uz/ru/docs/4189083lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/9401@the_bakiroo
- https://www.youtube.com/live/tdW2QsgtJ7oyoutube.com
- https://www.spot.uz/oz/2026/08/10/electricity-prepayment/spot.uz