"Пештахтада фақат ягона QR турсин"
Дорихоналарга, дўконларга ва емакхоналарга худди шундай топшириқларни ким бераётган бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? Марсликларми? Ё босқинчи моховларми?
Айни пайтда, бошқа рақобатчи QRларни кўздан панага йўқотиш топшириқлари, гарчи Марказий банк бошқа QR-кодларни олиб ташлаш талаб этилмайди, дея баёнот берган эсада, тўхтагани йўқ (махсус QR борасида ягона манфаатдор монополист компаниядан ҳам ошиб ўтиб давлат хизматчилари 24/7, йил охирида дам олиш кунисиз жавлон уришгани эсингиздами?).
Барака топгурлар, ягона QR айтилаётгандек рақобатли бўлса, бало борми бизнесга маъмурий босим ўтказиб, рақобатчиларини пештахтадан тозалатиб? Ва ўзи ЯГОНА калимаси ёпиштирилганки монопол хизматларнинг ёмон репутацияси ягона QRга ҳам тиркалиб қолмаяптими?
Масалан, бўлаётган ишлар асосан Click ва Payme ишлатадиган, бундан кейин ҳам шундай қиладиган, ясама "ягона"лардан кўп жабр кўрган миллионлаб ўзбекистонликларни ғазабини қўзғаса қўзғайдики, олқиш бермайди.