16K32Telegramda ochish
Тўйга тўёна Кечаги битим яқинлашаётган рецессия ва ядро уруши эҳтимоли фонида эркин дунёнинг эсидан чиқиб қолаёзган Ўзбекистонда яна 20 кундан кейин ўтадиган Иқтисодий форумга бўлган қизиқишни фақат кучайтиради. Форумнинг руҳи, мазмуни ва мундарижасини белгилайди. Йўқ, форум ҳомийлари орасида Uzcard йўқ. Лекин нақ 21та давлат компанияси бор, улар ҳам қачондир Uzcard схемаси сингари хусусийлаштирилиши мумкинку. Самарқанд ош, ўзбекча чопон ва миллиардлаб қийматга эга бетон макетлар ишқибози бўлмаган ҳар қандай иқтисодчи, эксперт ва журналистни, бу панел муҳокамаси бўладими, давра суҳбатлари бўладими ёки тематик сессиялар, фақат битта савол қизиқтиради: Шундай қилса бўладими? Яна шундай давом этасизларми? Ҳукумат аъзосими, маслаҳатчими ё вазирми, ҳозирдан жавоб топиб, тайёрлаб қўявериш керак. Чунки барибир тарих китобларига киради. Ҳамма. Иштирокчилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin