Қозоғистонда ижара нархлари пасая бошлаган. Ўзбекистонда бу бўйича маълумот йўқ
Охирги ҳафтада Астана (-6,8%), Актобе (-14,6%), Павлодар (-10,4%) ва Атирау (-4%) каби шаҳарларда квартира ижара нархлари пасая бошлаган.
Лекин сентябрь боши билан солиштирганда ижара нархларнинг юқорилагани ҳаддан зиёд бўлиб турипти. Хусусан, пойтахт Астанада ижара нархлари 52,8%га, Алматида эса 44,4%га кўтарилган.
Пул қийматида ҳисоблаганда 1 хонали квартиралар энг қиммат ижараси Алматида ўртача 270 минг тенге (560 доллар) ва Астанада 250 минг тенге (520 доллар).
Энг арзон квартиралар ижараси Ўзбекистонга қўшни Чимкентда - 100 минг тенге (210 доллар).
Ўзбекистонда ҳам қўшни Қозоғистондаги каби тенденциялар давом этмоқда. Фақат бу бўйича баҳолаш ва аниқ статистик маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.