30K89Telegramda ochish
Яна сўраймиз: Humo монополистлар рўйхатига киритилиши ва “картақуллик” тугатилиши керак Энг ёмон монополия бу давлат монополиясидан хусусий монополияга айлангани. Айниқса, турли сиёсий сабаблар ё маъмурий босимлар туфайли шу пайтгача монополия деб тан олинмагани бўлса. Энди, тизимнинг қандай хусусийлаштирилгани ҳақида ҳали кўп ёзилади, суриштирувлар чиқади. Лекин “Хусусийлаштирилган” Humo’дан банклар ва тўлов ташкилотларига, демакки, биз истеъмолчиларга етиши мумкин бўлган бевосита хатар бу деярли ноллаштирилган тарифларнинг бевосита ёки билвосита оширилиши билан боғлиқ. Миллионлаб ўзбекистонлик пенсионерлардан тортиб бюджет ходимларигача, йирик корхоналар ишчилари, талабалар йиллар давомида ихтиёрий-мажбурий равишда Humo’га боғланган. Улар олдида давлатнинг масъулияти бор. Айниқса, ҳалигача “иш ҳақи” лойиҳалари доирасида картақуллик сақланиб қолаётгани ҳисобга олинса. Шундай экан, энг аввало, Рақобат қўмитаси зудлик билан Humo’ни бир нечта секторлардаги устувор мавқеини эътироф этиб, тўлов тизимини монополист деб эълон қилиши керак. Иккинчидан, бозорда давлат назорати остидаги тўлов тизимлари қолмаган экан, шу пайтгача де-юре ва де-факто иш берувчи воситасида ишлаб келган картага мажбурий боғланиш, яъни картақуллик бутунлай бекор қилиниши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin