График бўйича свет ўчириш бошландими?
"Трансформаторда таъмирлаш ишлари ва линияни дарахт шохларидан тозалаш ишлари олиб борилиши" сабабли Тошкент туманининг ўнлаб маҳаллаларида эртага свет бўлмайди.
Қизиқ тарафи худди шу подстанция бир ой аввал таъмирланган ва дарахт шохларидан тозаланган эди.
Ўтган 2024 ва аввалги 2023 йилда баҳордан кузгача таъмирлаш баҳона Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда ҳам свет ўчириш графиги ишлаганди. Ҳатто ўтган йили ўзи энг кўп свет ўчириладиган туманимиз ҳокимига "светни тежамагансан" деган важ билан ҳайфсан берилганди.
Болтиқбўйи ва Москва регионини ҳисобга олмаганда бутун собиқ советдаги энг қиммат тарифларга ўтсак ҳам, свет ўчирилаверишини нима билан ва қандай изоҳлаш керак?
Ëки шонли энергетиклар таъмирлаш баҳона свет ўчириш методичкасини қўллашаверадими?
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/28496@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/27878@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/the_bakiroo/7138@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9251@the_bakiroo