21K37Telegramda ochish
ЭнергоРаққосларга нима ҳалақит қилади? Сағбонга бугун дарахт шохлари ҳалақит қилаяпти Тошкент туманининг ярмида эрталабдан свет ўчган, кечгача бўлмайди. Камида 11 соатлик ўчирилиш (бу рекорд эмас) учун сабаб ўлароқ дарахт шохлари кўрсатилган. 20та маҳаллада баб-баравар, 11 соат давомида узлуксиз шох кесишадими, дея савол қўйиш ўринсиз. Савол мантиғи бор, масъулияти бор, ёлғони йўқларга берилади. Шонли энергетикларга эмас. Ўчириш учун баҳона топилмаганда, “дарахт шохларини кесиш” дея свет ўчириш навбатчи методичка ҳисобланади. Баҳордан кузгача дарахт шохларини кесиш важида свет ўчириш ҳатто дарахт йўқ ёки ўсиб улгурмаган янги маҳаллаларда ҳам тўхтамай давом этади. Дарвоқе, эртадан август.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin