Даромади чўнтакка, харажати давлатга: Пахтакор стадиони ва Халқлар дўстлиги саройи ДХШга бериладими?
Фискал стратегияга кўра, Маданият ва спорт соҳасига тегишли кўчмас мулк объектларини тадбиркорларга ДХШ асосида бериш назарда тутилмоқда.
Бу дегани, шартли Пахтакор стадиони ёки Халқлар дўстлиги саройини бу объектларга кўз тикиб турган олғир ва корчалонлар ДХШ тамғасидан фойдаланиб қўлган киритиши мумкин. Аввалроқ йирик шифохоналар, маданият саройлари, стадионлар, концерт заллари, истироҳат боғларини ДХШ асосида берилиши режалаштирилаётгани ҳақида ёзгандик (хос маълумотларга кўра, айрим йирик объектлар аллақачон ёпиқ қарорлар асосида ДХШга бериб юборилган ҳам).
ДХШ илгари давлатга ва бюджетга тушиб турган пулларни амирликлардаги счетларга буриб юбориш, бир сўм пул тўламай йирик объектларни эгаллаб олиш, ҳатто давлат йўлини пулли йўлга айлантириб, садоқатли чўнтакларга бебилиска даромад чиқариб бериш воситасига айланиб қолгани ҳақида кўп ёзилди. Лекин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги энди Фискал стратегия орқали бу кимларгадир ёқимли тажрибани янада кенгайтириш ниятида. Олғир ва корчалонлар ҳам аллақачон мазахўрак бўлиб қолишди. Текинга олиш мумкин бўлган ёғли объектларга пул тўлаб ўтирадими? Келишади, шерик бўлади ва шерикка айлантиради.
- https://t.me/the_bakiroo/8744@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9160@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9959@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/8864@the_bakiroo
- https://api.mf.uz/media/filestore/fiskal_strategiya_2026-2028_4hxRGwi.pdfmf.uz