Янаям кўпроқ нохос вазифалар юкланг: Бонкалар 2 йил аввалгидан камроқ фойда солиғи тўлашмоқда
2025 йил биринчи ярим йилликда банк тизимида гарчи аввалги ойларга нисбатан активлар (2,0%) ва капитал даромадлилиги (10,8%) яхшиланган бўлсада, 2024 йил тегишли даври (2,1% ва 11,0%) даражасига етилган йўқ, 2023 йил кўрсаткичларига эса (2,7% ва 14,7%) ҳали анча узоқ.
Ҳалиям банк тизимида фоизли харажатларнинг ўсишини фоизли даромадларнинг ўсиши қувиб ета олаётгани йўқ (маъмурий ва имтиёзли кредитлашнинг, фоизли даромадларнинг бир қисмини комиссион даромад кўринишда ундиришнинг оқибати).
Операцион харажатларнинг ўсиши юқорилигича қолмоқда (айниқса, бебилиска меҳнат ва моддий харажатларга муккасидан кетган давлат банкларида).
Энг қизиғи, банк тизимининг тўлаётган фойда солиғи кетма-кет иккинчи йил қисқариб бормоқда. Шунчаки маълоумот учун, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида банклар 2 йил аввалгидан кўра 179 млрд.сўм камроқ фойда солиғи тўлаш харажатларини амалга оширишган. Қанча кўп ҳукумат ва ҳокимият органларининг маъмурий, бюрократик ва умуман нохос аралашуви бўлса, шунча кўп зарарли оқибатлар бўлади. Фойда солиғи харажатларининг камайгани бу деструктив қарорлар оқибатларининг учи холос, Беҳзод Ҳошимов тили билан айтганда бухгалтерия ёзуви, чуқурроқ зиёнлар шакллантирилаётган захираларда (улар кескин ўсмоқда ва ўзи янада тезроқ ўсиши керак) яхшироқ кўринади.