33K79Telegramda ochish
Банк тизими рентабеллиги инфляциядан паст даражага тушган Давлатнинг банк тизимига аралашуви ортиши ва банкка хос бўлмаган вазифаларнинг кенгайиши фонида Банк тизимида капитал рентабеллиги 2023 йилдаги 14,2%дан 2024 йилда 6,6%гача пасайган. 2024 йилда расмий инфляция 9,8%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, банк тизимига киритилган капитал камида 2,2 фоиз бандига қадрсизланган. Ёмонлашиб бораётган активлар сифати ўтган йилда банкларни 33,3 трлн.сўмдан ортиқ зарарларни баҳолаш ва захиралар тузишга мажбур қилган (2023 йилга нисбатан 1,45 карра кўп). Шунингдек, банкларнинг фоизсизлар харажатлари (1,7 карра) кескин ошгани эътибор қаратади. Табиийки, банклар камроқ солиқ тўлаган ва соф фойда 12,4 трлн.сўмдан 6,9 трлн.сўмгача қисқарган. Ўзбекистон банк тизимининг энг юқори даромадлик кўрсаткичлари ҳозирда "эркинлик даври" дейиладиган 2017-2019 йилларда қайд этилган (капитал рентабеллиги 16%дан юқори бўлган). 2025 йилда бошланган "маҳалла банкири" кампанияси банк тизими жозибадорлигини янада пасайтирса, пасайтирадики, асло яхшиламайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin