


BMB HOLDING — Халқаро бозорни забт этган Ўзбекистон миллий брендларидан бири
BMB HOLDING бугун ўзининг 8 ёшга тўлишини нишонлаб, ушбу сана муносабати билан оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил қилди. Ҳолдинг бугунги кунда 31 корхона, 6 500 нафар доимий ва 80 000 мавсумий иш ўринлари билан Ўзбекистоннинг энг йирик бизнес тузилмаларидан бирига айланган.
Эътиборли томони, қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ҳосил бўлгунга қадар бўлган яхлит цикл йўлга қўйилиб, мазкур маҳсулотлар халқаро бозорларда мустаҳкам ўрин эгалламоқда.
Бугунги кунда Холдингнинг лойиҳалари умумий қиймати 1,5 миллиард доллардан зиёд бўлиб, халқаро ҳамкорлик доирасида 40 дан ортиқ мамлакатга маҳсулот экспорт қилмоқда. Шу ютуқлари билан BMB HOLDING халқаро бозорга кириб борган Ўзбекистон миллий брендлари TOP-10 талигида эътироф этилди.
Реклама
- http://t.me/bmbtg@bmbtg