Ўзбекча хусусийлаштириш аномал хусусийлаштиришми?
Ҳозирча ўзбекча хусусийлаштириш ҳақида кичик мақолалар ёзилаяпти, лекин катта китоблар ҳам ёзилади.
Кунўз санаган 13та хусусийлаштириш кейсининг ҳар бири алоҳида аномалия ва уларнинг ҳар бирининг тафсилотлари алоҳида том бўлади.
Вақти-соати келиб, ўзбекистонликлар қайта миллийлаштириш тўлқинига гувоҳ бўладими, кимдир ўзининг репутацияси ёки мамлакат инвестицион жозибадорлиги ҳақида ўйлаяптими ё йўқми, билмайман, лекин пировардида юқори даражада ижтимоий тенгсизлик реакциялари ва қутблашув оқибатларини кўришдан росмана қўрқаман.