18K63Telegramda ochish
Россия рублининг параллель бозори ҳақида, у яқинда қора бозорга айланадими? Бугунги Москва биржасидаги валюта савдолари худди 2017 йил сентябргача Ўзбекистондаги биржа савдолари сингари. Ундан ортиқ эмас. Буюртмалар ҳам, иштирокчилар ҳам, савдо ҳажмлари ҳам олдиндан қатъий чекланган. Норезидентлар, инвесторлар валюта майдончасига қўйилаётгани йўқ. Фонд бозори майдончаси ҳам ёпиқ. Валюта майдончасига айнан фонд бозори майдончаси иштирокчилари энг кўп таъсир кўрсатишар эди. Россия қимматли қоғози бўлса, сотиб, пулингизни доллар қилиб олиб чиқиб кета олмайсиз. Ҳатто 10 баробар арзонлаб кетган котировкада ҳам, масалан, Сбер акциянгизни сота олмайсиз. Шунинг учун айирбошлаш шоҳобчаларидаги курс Москва биржасидаги курсдан 1,5 баробар фарқланмоқда. Шунинг учун халқаро пул ўтказмалари 1,5 баробар юқори курсда ўтказма таклиф этаяпти. Шунинг учун глобал платформаларда 1 доллар 100 рублдан пасаймаяпти. Шу маънода, шартли айтганда Москва биржасидаги "1 доллар 94 рубль" бу 2017 йил августда ЎзРВБдаги "1 доллар 4200 сўм дегани". Реалликни ифодаламайди. Ўзбек банклари рублни сотиб олиш курсларини белгилашда глобал платформаларга таянмоқда ҳозирча ва бу энг тўғри йўл. Айтгандай, бир неча соат аввал Россия ҳукумати хорижий инвесторларга активларини Россиядан олиб чиқиб кетишни тақиқлади. Охирги марта бундай ишни большевиклар Россияни босиб олишганида эълон қилишганди. Бу кетишда ҳозирча легал параллель бозор қора бозорга айланади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin