Қозоғистон Сбернинг рақамли платформасидан воз кечди. Ўзбекистон қачон воз кечади?
Қозоғистон давлат хизматларини кўрсатишда рақамли платформа яратишни жорий қилиш бўйича Россиянинг Сбер гуруҳи хизматларидан воз кечмоқда.
Қардошларимиз рақамли трансформацияни ўзларининг кучлари билан амалга оширмоқчи. Урушдан аввал ҳам мамлакатда 500 миллион долларлик миллий eGov тизимини Россияга бериш масаласи қаттиқ танқид остига олинганди.
Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект технологияларини тадбиқ қилиш дастурига Сбер гуруҳини таклиф этиш кўзда тутилган.
Яқин йилларда, токи ўзининг агрессив империячилик ҳаракатлари ва зўравонлик сиёсатидан воз кечмагунча, Россия ва унинг ҳар қандай тижорий, молиявий тузилмалари билан ҳамкорлик мамлакатимиз учун токсик, яъни зиёнли бўлиб қолаверади.