28K266Telegramda ochish
Ўзбек тадбиркорлари Афғонистонда янги давр бошламоқда Афғонистон бозорида ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда. Бугун 100 дан ортиқ тадбиркоримиз Мозори Шарифга етиб борган ва у ерда иккита йирик савдо уйи фаолиятини бошлаган. Биринчиси қурилиш материалларига ихтисослашган, иккинчиси эса озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган. Маълумот учун, Мозори Шарифда 1 млн.га яқин, Кобулда 7 млн.дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда сотув билан бирга, ишонч ва сифатга асосланган ҳамкорлик ҳам шаклланмоқда. Афғонистон бозорида “Made in Uzbekistan” маҳсулотларига талаб бор. Энди бу талабга муносиб таклиф ҳам шаклланмоқда. Ҳозирча шундай. Иқтисодий алоқалар реал қадамлар билан кенгаймоқда. Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар амалий ёрдам олиш учун Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиши мумкин: 📞 +998 78 150 60 06 📞 +998 99 100 06 06

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin