15K8Telegramda ochish
UZEX халқаро биржа майдонида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда Тайпей шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро фьючерс бозорлари ассоциацияси (AFM)нинг 28 йиллик умумий йиғилиши якунларига кўра, UZEX раҳбари ташкилотнинг Ижроия кенгаши аъзолигига сайланди. Бу нафақат биржа, балки Ўзбекистон молия бозори учун ҳам муҳим халқаро эътироф сифатида баҳоланади. Яна бир муҳим янгилик шуки, 2027 йилда AFMнинг 29 йиллик умумий йиғилиши ва Халқаро биржа анжумани Ўзбекистонда ўтказилади. Бу қарор мамлакатнинг халқаро биржа ҳамжамиятидаги ўрни ва аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатади. Ушбу тадбирлар UZEX томонидан амалга оширилаётган деривативлар бозорини ривожлантириш ва замонавий фьючерс савдоси инфратузилмасини шакллантириш стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади. Хусусан, "UZEX Global" қўшма корхонаси маҳаллий тадбиркорларга халқаро деривативлар бозорлари ҳамда нарх хатарларини бошқаришнинг замонавий механизмларидан фойдаланиш имконини яратиши кутилябди. WebsiteTelegramYouTube FacebookInstagramXBot Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin