Асосий ставка 14 фоиз даражасида қолди
Расмий релиздан:
“Иқтисодиётда шаклланган реал ижобий фоиз ставкалари аҳоли ва бизнеснинг жамғариш фаоллигини рағбатлантириш, кредитлашнинг мувозанатли ўсишини таъминлаш ҳамда инфляцион босимларни чеклашга хизмат қилмоқда.
Ташқи иқтисодий шароитлардаги ноаниқликлар юқорилигича қолмоқда. Жаҳон бозорларида озиқ-овқат ва энергия манбалари нархларининг ўзгарувчанлиги, логистика харажатлари ошиши билан боғлиқ хатарлар ташқи инфляцион босимларнинг импорт канали орқали ички нархларга ўтиш эҳтимолини оширади. Шунингдек, айрим мамлакатлар марказий банкларининг қатъий пул-кредит сиёсати ташқи молиявий ресурслар нархининг узоқроқ муддат юқори даражада сақланишига олиб келади”.
“Келгусида инфляцион кутилмаларнинг изчил пасайиши, тариф ўзгаришларининг иккиламчи таъсирлари чекланган даражада намоён бўлиб базавий инфляция прогнозининг яхшиланиши билан пул-кредит шароитларини босқичма-босқич юмшатиш учун асослар юзага келади”.