22K30Telegramda ochish
Реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда Асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор бўйича расмий релиздан: Асосий экспорт товарлари нархининг халқаро бозорларда юқори шаклланиши ва импортга бўлган талабнинг нормаллашуви шароитида ташқи савдо манфий балансининг бирмунча қисқариши тахмин қилинмоқда. Иқтисодиётга турли каналлар орқали валюта оқимларининг ортиши ва унга бўлган талабнинг барқарорлашиши билан бирга май ойидаги ички инфляция ҳисобига реал алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Банклараро пул бозорида таъминланган операциялар улушининг ортиб бориши кредит хатарининг ва мос равишда фоиз ставкаларининг маълум даражада пасайишига хизмат қилади. Барқарорлашган ликвидлик ҳолати ва макропруденциал чоралар таъсирида чакана кредитлар ўсиши мувозанатлашмоқда. Пул-кредит шароитларининг жорий даражада сақлаб қолиниши иқтисодий ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда миллий валютада жамғаришни рағбатлантиришга ҳамда базавий инфляциянинг пасаювчи динамикада давом этишига зарур шароитларни яратади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin