22K33Telegramda ochish
Валютадаги кредитларнинг ставкалари юқорилашда давом этмоқда Балки ўзбек чиновникларининг маъмурий таъсири камроқлиги учун, балки валютада кредит олиш осонроқлиги учун ва балки бизнес валютадаги кредитларнинг реал қиймати сўмдагидан афзалроқ, деб ҳисоблаши сабабли валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси юқорилашда давом этмоқда. Май якунларига кўра, валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси аввалги ойдаги рекордни 0,1 фоиз бандига янгилаб, 10,4%га етган (бир йилдан юқори муддатга 10,9%). Кредитларга мутаносиб тарзда валютадаги депозитлар ўртача ставкалари ҳам кўтарилмоқда ва 5,6%га етган (+0,5%). Бу ҳам очиқ маълумотлар мавжуд даврдаги янги рекорд. Бозорда банклар валютада 9%гача ставкада депозит жалб этишмоқда. Маълумот учун, Марказий банк тижорат банкларига 2024 йил 1 июндан бошлаб, хорижий валютада тушумга ёки экспорт-импорт шартномаларига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютада кредитлар ажратиш тақиқланиши тўғрисида кўрсатма юборган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin