24K29Telegramda ochish
Бозорми ё Бозорбой: Корпоратив депозитлар ўртача ставкалари аномал тарзда пасаймоқда Бозорда корпоратив депозитлар очиқ таклифи йўқлигига қарамай, май ойи якунлари бўйича юридик шахсларнинг сўмдаги муддатли депозитлари ўртача ставкаси 16,2%гача пасайган. Йил бошидан ҳисоблаганда, корпоратив депозитлар 2,3 фоиз бандига арзонлашган. Май ойининг ўзида ўртача ставкалар 16,9%дан 16,2%га пасайган. Бу дегани банкларга ой давомида бир неча триллион сўмлик 16%дан арзон депозитлар жойлаштирилган ёки қайта расмийлаштирилган бўлиши керак. Банклар 22%дан корпоратив депозитлар таклиф этиб, маблағ топа олмаётган шароитда 16%лик депозитлар Қайси банкларга қўйилган бўлиши мумкин? Қайси депозиторлар томонидан? Бу бозорнинг кўринмас қўлими ё Бозорбойнинг топшириғи? Ой давомида чакана депозитлар ўртача ставкаси 21,2%гача арзонлашган (-0,4%). Сал секинроқ бўлсада, сўмдаги кредитларнинг нархи ҳам пасаймоқда ва 23,5%ни ташкил этган (-0,1%). Бунда чакана кредитлар ўртача ставкаси 24,5%ни, корпоратив кредитлар ўртача ставкаси 22,4%дан иборат блган. Йил бошида янграган сиёсий наказ "Кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш" топшириғининг ижроси иккинчи яримйилликда фаоллашса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin