Товар-хом ашё биржаси ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ сертификатлаш бўйича мустақил ҳисобланган “CERT International” органи томонидан ISO 9001:2015 талабларига мослиги ўрганилиб чиқилди. Март ойида органнинг аудиторлар комиссияси биржа фаолиятини ўрганиб чиқди ва биржа савдолари, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон давлат харидлари ҳамда электрон тижоратни ташкил этиш ва ўтказиш соҳаларида ISO 9001:2015 стандарти талабларига мос, деб топди.
Шу йилнинг январь ойида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўз тарихида илк бор “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг “B” (барқарор кутилма) рейтинг баҳосига лойиқ кўрилган эди.