24K115Telegramda ochish
Humo "хусусийлаштирилса" пенсионерлар яна Humo'га қайтариладими? Журналист Шокиржонов пенсионерларни яна HUMO картадан UzCARD’га ўтказишаетгани ҳақида езмоқда ва бўралатиб Халқ банкини қарғаяпти. "Бу нотўғри, пенсионерларни амал қилиб турган humo картаси бор" дея оладими Халқ банки? Айниқса, қонун йўқ Андижон вилоятида. Топшириқ келса, ким йўқ дея олади? Марказий банкми? Антимонополия пенсионерларни мажбурлаб ҳуқуқини бузаяпсан дейдими? Муаммо янги даврда қўзиқориндек болалаган ва ўзини бизнесмен деб атовчи корчалонлар одамларни битмас туганмас бойлик орттириш учун энг қулай ресурс деб кўра бошлаганида. Пенсионерлар эса сон ва пул жиҳатдан энг катта ижтимоий гуруҳ. Ойига 4-5 трлн.сўмгача пенсия тушади. Эртага бу жараён талабаларниям қамрайди, кейин ўқитувчиларни, вҳк вҳк. Қачонгача? Humo ҳам айтайлик, масалан. зарарга киритилиб, "тижорий экосистема" билан қони сўриб бўлиниб, номинал нархининг ярмига рассрочка шартларида "хусусийлаштирилса". Ўшанда талаш навбати яна Humo'га, аниқроғи унинг янги эгаларига келади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin