
Acibadem Ўзбекистонга келмоқда
Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинмоқда.
Ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида имзоланган. 9 январь куни Acibadem жамоаси лойиҳа устида иш фаолиятини бошлаган.
Янги клиникани очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган бўлиб, онкология, орган ва тўқима трансплантацияси, нейрохирургия, роботлаштирилган жарроҳлик ва спорт тиббиёти каби кўплаб йўналишларни қамраб олади.
ТИМC клиникаси ACIBADEM Healthcare Group билан ҳамкорликни танлагани бежизга эмас. Ушбу тиббий ташкилот дунёдаги иккинчи йирик тиббиёт муассасалари тармоғининг бири ҳисобланиб, Туркиянинг ўзида тиббий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида етакчилардан биридир.