23K63Telegramda ochish
АЭС қурилишини 2066 йил декабрда бошласа бўлади Давлат дастури лойиҳаси бўйича АЭС қурилишини декабрь этиб кўрсатилганига нисбатан Атом агентлиги дарров чопиб келиб, бу “консерва сценарий” демасаям бўларди. Бу бизнинг 2018 йилдан бери қўллаётган ва ҳар томонлама чуқур ўйланган йўлимиздир, деб мулоҳаза қилиб кўрса бўладику. Менга қолса, йилиниям кўрсатмаслик керак. Қайсидир йил декабрда бошлаймиз. Макаренко тўғри айтаяпти, бу ишда асло шошиш ярамайди. Қишда аномал совуқ, ёзда аномал иссиқ, қолган пайт аномал шамол, аномал шўрлик, аномал қумбўрон, аномал ёғингарчилик, аномал қурғоқчилик бўлиши мумкин. Вақти келса, қачондир балки АЭС қурамиз. Лекин ўзимиз қурамиз, технологиясиям, техникасиям, реакториям, ёқилғисиям ўзимизники бўлади. Шимолниям, Ғарбиниям, Шарқиниям аралаштирмай қурамиз. Набираларимиз қуради, агар уларнинг набиралари рози бўлишса. Худо хоҳласа.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin