Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилишда ўзбек чиновникларининг олдига тушадигани йўқ.
Очкўзларнинг 5 доллар қонуни ҳеч қачон тартиб ва қоидалар амал қилмаган Тошкент аэропортидаги бардакни янги босқичга кўтармоқда.
Буларнинг мақсади коронавирусдан профилактикани кучайтириш ёки касалланганларни изоляциялаш эмас, пул ишлаш, пул ишлаш ва яна пул ишлаш.
Минг асаб ва ташвиш билан қўнган йўловчиларнинг пул алмаштиришга ва тўловга навбати, тест топширишга навбати, яна ўтказиш пунктида навбат вирусни ва уни тарқалишини камайтирмайди, қайтанга каррасига кўпайтиради, деган фикр Махсус комиссиядаги биронта одамнинг ҳаёлига келмаган. Келишиям мумкинмас.
- https://t.me/infantmilitario/65783@infantmilitario