13K97Telegramda ochish

Rasul Kusherbayev kanalidan

Агар истеъмолчини ўйлашганида... "ЎзавтоМоторс" ва истеъмолчи ўртасидаги "Каптива 5" бўйича ишда суд яна монополистни ёнини олибди. Тўғриси бу сафар суддан кутмагандим. Чунки пул тўлаб махсулотини оломаётган истеъмолчи юз фоиз ҳақ. Буни тушунишга катта калла керакмас, озгина журъат бўлса бўлди эди. Афсус суднинг монополистни ҳимоя қилиши биринчи мартамас. Қонунлар яна ютқазди. Мендаги ҳавотирларни энди дахшат ҳисси эгалламоқда. Чунки, қанчалик адолатли Конституция, қонунлар бўлмасин, суд бунга қарамаса бари бефойда, ҳаракатлар ҳавога учади. Энг ёмони қонундаги ваколатидан келиб чиқиб суд ўзига ноқулай одамлар устидан ҳам ҳукм чиқариши мумкин. Масалан, танқид қилганларни. Дахшат! Хўш бу аҳволда истеъмолчи сифатида кимга суянамиз? Тўғриси менга ҳеч қандай ёруғлик кўринмаяпти. Умр эса ўтмоқда-ўтмоқда-ўтмоқда... (Интервью аввалроқ олинган) 👉 @deputat_kusherbayev

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin