Sea Breeze Uzbekistan солиқ ва бож имтиёзларини олади
Sea Breeze Uzbekistan'га эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақоми берилади.
"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси иштирокчиси сифатида Sea Breeze Uzbekistan'га махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари, шу жумладан, махсус иқтисодий зоналар ва улар иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.
Демак, Sea Breeze Uzbekistan мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод бўлади.
Шунингдек, Sea Breeze Uzbekistan республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун, технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда, фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларидан озод этилади.