15K25Telegramda ochish
Ёқилғи нархлари — бензин, пропандан дизель ва метангача ҳам narxtahlil'га қўшилиши керак Статқўм ва Марказий банкнинг энг яхши нарх мониторинги бўлиб қолаётган narxtahlil.uz ҳозирча энг муҳим озиқ-овқатлар нархларини ҳудудлар бўйлаб ҳафталик қирқимда кузатиш имкони беради. Масалан, сентябрнинг илк кунларида помидор (+4,5%) ва бодринг (+5,9%) сезиларли қимматлашишда давом этган. Муҳим озиқлардан сабзи (+2.4%), картошка (+0,7%), тухум (+0,3%), гўшт (+0,2%гача) нархлари ҳам қувонтираётгани йўқ (айниқса пойтахтда). Айни пайтда ошаётган озиқ-овқатлар нархлари, илдиз сабаблардан бири бўлган — ёқилғи нархлари картинасисиз кемтиклигича қолади (қўшни Қирғизистонда бежизга озиқ-овқатлар билан ёнма-ён ёқилғи нархлари кузатиб борилмайди). Статқўм охирги ойларда ёқилғи нархларини солиқ органлари базасидан олаётган экан, бензин, пропандан дизель ва метангача бўлган энергомаҳсулотларнинг типларигача ҳудудма-ҳудуд кузатиб бориш ва истеъмолчиларга ошкор қилиб бориш мумкин. Бу қарор қабул қилувчиларга ёқимсиз нарх ўзгаришларига нисбатан муносабат қилиш, тегишли ва тезкор чоралар кўришга ҳам тизим яратади. Жуда кўп нархларга оид ижтимоий оғриқлар пастдан тепага қараб ахборотлар циркуляцияси йўқолиб бораётганидан пайдо бўлмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin