19K25Telegramda ochish
Тухум арзонладими ё қимматладими? Ҳайитлар арафасида нархларнинг (айниқса озиқ-овқатларнинг) қимматлашиши Ўзбекистон учун ёқимсиз ва анъанавий ҳолат ҳисобланади. Тухум ҳам бундан мустасно эмас. Лекин, статқўмнинг ойлик ҳисоботига кўра тухум май ойида 0,1%га арзонлаган. Айни бир пайтда, статқўмнинг ўзи юритадиган narxtahlil'нинг маълумотларига кўра, тухум ўртача нархи 29 апрелдан бери тинимсиз қимматлаб келмоқда, хусусан: 22-29 апрелда +0,2%; 29 апрель-6 майда +0,3%; 6-13 майда +0,1%; 13-20 май +1,4%; 20-26 май +0,8%. Аниқроқ айтганда, 10та тухумнинг ўртача нархи 22 апрелдаги 11 487 сўмдан 11 806 сўмгача, 2,8%га қимматлаган. Статқўм 1-25 саналар оралиғида инфляция учун кузатув ўтказади. Тухум 1-25 май оралиғида барибир узлуксиз қимматлаган. Тухум ҳайитдан кейин (27-31 май кунлари) кескин арзонлаб кетди дейилган тақдирда ҳам (ўзи бундай бўлгани йўқ), буни фақат июнь ҳисоботидагина кўрсатиш мумкин. Карикатура СИ сўрови маҳсули. P.S. Майда тухумнинг “ойлик арзонлашуви” гарчи 5 ҳафта узлуксиз қимматлашув қайд этилган бўлсада, апрелдаги ўртача ойлик нархларга нисбатан юз берган кўринади. Расмий статистикага кўра, тухум 2 ойдан бери арзонлашмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin