💡Тадбиркорлар учун янги молиявий имконият
Сўнгги вақтларда саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида тадбиркорлар учун қатор қулайликлар яратилмоқда. Ана шундай амалий ечимлардан бири — Электрон кооперация порталида Гарант Банк ҳамкорлигида ишга туширилган онлайн кредит хизмати.
Эндиликда саноат кооперацияси иштирокчилари савдоларда фаолроқ қатнашиши ҳамда янги буюртмаларни қўлга киритиши учун зарур маблағни тез ва осон расмийлаштириши мумкин.
Бунда иштирокчиларга қулай кредит хизмати таклиф этилмоқда:
➡️ 500 минг сўмдан 100 миллион сўмгача;
➡️ Биринчи фойдаланишда 30 кунгача фоизсиз;
➡️ Гаров талаб этилмайди;
➡️ Ҳеч қандай ортиқча тўловларсиз;
➡️ Комиссия ва закалад тўловларини кредит ҳисобидан амалга ошириш имконияти.
Бунинг учун бор-йўғи бир нечта амаллар бажарилади. "Кредит олиш" тугмаси босилади, керакли хизмат танланади, сўров юборилади ва шундан сўнг маблағ кредит ҳамёнига ўтказилади.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг савдолардаги иштирокини кенгайтириш ва бизнес учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган бундай рақамли хизматлар соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг яна бир амалий натижасидир.
- https://t.me/icppa/536@icppa
- https://t.me/uz_cooperation@uz_cooperation