Сўмга эмас, инфляцияга босимлар хавотирли
Миркомил Холбоевнинг мулоҳазаларида жон бор. Уруш чўзилган ҳолатда ҳам қисқа муддатли тўғирланишларни истисно этмаса, сўм курсига турли хатар ва рағбатларни ўзаро нейтраллаштирувчи деб ҳисобласа бўлади.
Лекин яна нархи ошадиган энерготоварлар (нафақат нефть ва газ, кўмир ҳам қимматламоқда), импортнинг қўшимча логистик ва транспорт харажатлари ҳисобига қимматлашуви жиловланаётгандек кўринаётган инфляцияга қўшимча босим бериши мумкин.
Украинага босқиндан кейин ҳам асосий харажатимиз курс билан эмас, инфляция билан боғлиқ бўлган. Ўшанда 5 йил деганда энди бир хоналигача (9,7%) пасайган инфляция 12,3%гача тезлашиб кетганди.
Афсуски, Уруш бу ҳар доим инфляция ва унинг товонини истеъмолчилар тўлайди.
Яна бир чақириқ, уруш чўзилиб кетса, яқин шарқдан (БАА ва Саудия) инвесторлар иштирокида бунёд бўлаётган мегалойиҳалар билан боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу бошқа мавзу.