21K20Telegramda ochish
Хизматлар статистикаси бўйича методология ўзгарадими? Миркомил Холбоев ёзмоқда: “Статистика Қўмитаси маълумотлари кўра, хизматлар савдосида ижобий савдо балансига эгамиз, лекин тўлов баланси бўйича  манфий сальдо шаклланган. Хусусан, Статистик шарҳларда, 2024 йилда хизматлар балансининг ижобий сальдоси 2,9 млрд долларни ташкил этган. Тўлов баланси бўйича эса манфий сальдо 3,9 млрд долларга тенг. Албатта, тўлов баланси ҳамда Статистика қўмитасининг методологияси  бир хил эмас, шу сабабли фарқлар мавжуд бўлиши табиий ҳолат лекин бундай йирик фарқнинг мавжудлиги менимча методология қайта кўриб чиқилиши зарурлигини кўрсатади. Умуман олганда, экспорт рақамлари иккала  ҳисоботда ҳам бир-бирига яқин шаклланган (масалан, 2024 йилда Тўлов баланси бўйича экспорт 6,5 млрд доллар, Статистика Қўмитаси бўйича 7,6 млрд доллар). Лекин импорт рақамлари бир-биридан кескин фарқ қилади. Хусусан, 2024  йилда тўлов баланси бўйича импортимиз 10,5 млрд долларни ташкил этган бўлса, Статистика Қўмитасининг маълумотларида хизматлар импорти 4,7 млрд доллар. Импортдаги асосий фарқ транспорт ҳамда сафарлар бўйича хизматлар ҳиссасига тўғри келади.  Бунда, тўлов баланси маълумотларида транспорт хизматлари импорти 3,4 млрд долларга, сафарлар бўйича импорт эса 2,5 млрд долларга кўпроқ. Албатта, мен бу ерда қайсидир рақам кўпроқ хато, қайсидири эса кўпроқ тўғри деган хулосани бермоқчи эмасман. Шунчаки, икки ҳисоботдаги бундай йирик фарқ менимча методология қайта кўриб чиқилиши учун асос бўлиши керак”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin