Эркин савдода “ютиш-ютиш”, ёпиқ чегараларда эса “ютқазиқ-ютқазиқ” бўлади
Миркомил Холбоев Каримов Ўзбекистонининг ёпиқлигидан Қирғизистон ютмагани, қайтанга Ўзбекистон каби ютқазгани ҳақида ёзмоқда.
“Агар мустақилликдан кейинги даврда Ўзбекистон дунёга “ёпилмаганда” катта эҳтимол, Ўзбекистон каби Қирғизистон ҳам ҳозиргидан бойроқ бўлиши мумкин эди.
Агар кимдир Ўзбекистоннинг “ёпилиши” Қирғизистонга фойда берган деса, билингки, улар давлатлар ўртасидаги савдо қандай ишлашини тушунишмайди…
Яъни минтақа мустақилликдан кейин худди ҳозиргидек интеграциялашганда, Қирғизистон кичикроқ пирогнинг каттароқ улуши эмас балки каттароқ пирогдан улушга эга бўларди. Бу эса кичикроқ пирогдаги улушдан табиийки йирикроқ бўлар эди.
Агар қўшнингиз ва асосий ҳамкорингиз дунёга ёпилса, билингки бу сиз учун яхши янгилик эмас. Чунки қўшнингизнинг ёпилиши сизни ҳам камбағалроқ қилади”.
Қирғизистон ёпиқ Ўзбекистон туфайли ютқазганини айнан Ўзбекистон билан чегара ҳудудлар энг камбағаллигича қолгани , очиқ Қозоғистон билан чегара ҳудудларда эса даромадлар нисбатан юқори эканлигидан ҳам кўрса бўлади.
Шу билан бирга, собиқ президент Асқар Ақаевнинг охирги интервьюларида янграётган ва бошқа риторикасини сиёсий, яъни иқтидордаги даврини нисбий идеаллаштириш ва оқлаш контекстида кўриш керак.
- https://t.me/Mirkonomika/2881@Mirkonomika