18K31Telegramda ochish
Муаммо кредитларнинг ўсиши тезлашмоқда Май ойида банкларнинг кредит қўйилмалари 7,0 трлн.сўмга ўсган ва қарийб 636,0 трлн.сўмга етган. Ой давомида чакана кредитлар қолдиғи 2,1 трлн.сўмга, корпоратив кредитлар қолдиғи 4,9 трлн.сўмга кўпайган (маҳсулотлар қирқимидаги таркиби тўғрисидаги ҳисобот ҳали берилмаган). Кредитлашда Агробанк( +1,8 трлн.сўм), Микрокредитбанк (+758 млрд.сўм) ва Ҳамкорбанк (+648 млрд.сўм) етакчилик қилишган (чакана кредитлашда ҳам давлат бонкалари фаоллик қилишмоқда). Банкларнинг кредит қўйилмалари сифати ёмонлашишда давом этмоқда (қанчалик кўрсатилаётганига қараб). Ой давомида қоғоз бўйича муаммоли кредитлар қолдиғи 1,7 трлн.сўмга ошган ва 23,6 трлн.сўмга етган (NPL улуши 3,7%). Давлат бонкалари — Микрокредитбанк (+822 млрд.сўм), Халқ банки (+659 млрд.сўм) ва Асакабанкнинг (+261 млрд.сўм) муаммоли кредитлари юқори даражада ўсган. NPL бўйича айрим банкларда бир ой рекорд даражада ўсиш ва кейинги ой рекорд даражада қисқариш — яъни моҳиятан имконсиз ҳалинчаклар давом этмоқда (июнда ҳам бу давом этса керак). Бу рақамларнинг ишончлилигига катта шубҳа қолдиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin