Кредит портфелининг ўсиши яна секинлашган
Май ойи давомида банкларнинг кредит қўйилмалари 2,1 трлн.сўмга ўсган (солиштириш учун, апрелда 13,8 трлн.сўмга ўсиш юз берган). Бунда чакана кредитлар қолдиғи 3,3 трлн.сўмга ўсган бўлса, корпоратив, яъни бизнесга ажратилган кредитлар қолдиғи 1,2 трлн.сўмга қисқарган.
Гарчи ўсиши секинлашаётган бўлсада, микроқарзлар банкларнинг асосий маҳсулоти бўлиб қолмоқда (+2,9 трлн.сўм).
Ипотеканинг ўсиши ҳам секинлашишда давом этмоқда. Ой давомида банкларнинг ипотека кредитлари қолдиғи атига 770 млрд.сўмга ўсган холос.
Негизини автокредитлар ташкил этадиган истеъмол кредитлари қолдиғи 513 млрд.сўмга қисқарган.
Май ойи давомида муаммоли кредитлар қолдиғи 130 млрд.сўмга, 23,5 трлн.сўмгача қисқарган (NPL улуши 4,2%дан 4,1%гача пасайган). Муаммоли кредитларнинг қисқариши асосан Ўзсаноатқурилишбанк (-119 млрд.сўм), Миллий банк (-100 млрд.сўм) ва Ипотекабанк (-96 млрд.сўм) ҳисобига юз берган. Айни пайтда Агробанк (+67 млрд.сўм), Зираат банк (+65 млрд.сўм) ва Капиталбанкда (+43 млрд.сўм) муаммоли кредитлар қолдиғининг юқори ўсиши кузатилган.