"Россия томони рақамларни ошириб кўрсатишдан манфаатдор"
Миркомил Холбоев тўғри айтаяпти — мигрантлар сони масаласида Россия томони рақамларни ошириб кўрсатишдан, биз эса тескарисидан манфаатдормиз.
Россияга ишлаш мақсадида келган ўзбекистонликлар сони ҳам, Меҳнат миграцияси агентлиги бераётган баҳсли рақамлар ҳам ҳақиқатнинг ягона манбаи бўлмаслиги зарур. Бизга босим омили ўлароқ меҳнат мигрантларининг сонини ошириб кўрсатишга уринишлар биринчи марта эмас. "Миллионлаб ўзбек мигрантлари" мифини аввал ҳам, ҳозир ҳам Росстатнинг берилган патентлар сони бўйича статистикаси бекор қилади. Тўғри, охирги йилларда бу статистика Россиядан ташқарида очилмайдиган федстатнинг ёпиқ базасига кўчирилган.
Лекин ундан олиб узатилаётган маълумотларга кўра, 2026 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон фуқароларига 761 086 та патент берилган. Бу кўпми ё камми?
Солиштириш учун, 2025 йилнинг худди шу даврида Ўзбекистон фуқароларига 934 406 та патент берилган. Яъни охирги бир йилнинг ўзида берилган патентлар сони 18,5%га қисқарган.
Албатта, патентлар сони ҳам мигрантлар сонини кўрсатувчи статик маълумотлар эмас, лекин Россияга кирди-чиқди статистикасидан кўра кўпроқ аниқлик беради, тенденцияларни яққолроқ кўрсатади (урушдан олдин ўзбекистонликлар бу мамлакатда патентсиз ҳам бир муддат меҳнат фаолияти кўрсатиши мумкин эди, уруш бошлангач, қоидалар ўта қаттиқлашгач, патентсиз ишлаш деярли имконсизга айланган).
Нима бўлгандаям, тенденциялар аниқ, уруш бошлангач, Россиядаги меҳнат мигрантларимиз сони миллионлик рақамдан аниқ пастга тушган, энди ҳар йили, турли ўлчовларга кўра, 10-15%дан қисқариб келмоқда.
- https://t.me/Mirkonomika/2954@Mirkonomika
- https://t.me/the_bakiroo/6464@the_bakiroo
- https://migrantguide.ru/news/v-rossii-sokratilos-kolichestvo-vyidannyix-trudovyix-patentovmigrantguide.ru