Асосий озиқлардан гуруч ва шакар қиммат бўлиши кутилмоқда
Тинч океанидаги минтақаларга Эль Ниньо жараёнини қайтиши Жанубий шарқий осиё мамлакатларида асосий озиқ-овқатлар, хусусан гуруч ва шакар етиштиришни кескин қисқартиришга олиб келиши мумкин. Бахтга қарши ҳароратнинг кескин исиб кетиши ва сувсизлик кутилаётган айни шу минтақада гуруч ва шакар етиштирувчи асосий мамлакатлар жойлашган.
Гуруч ва шакар глобал тенденцияларсиз ҳам Ўзбекистонда энг тез қимматлашаётган маҳсулотлардан ҳисобланади. Йил ҳисобида гуруч нархлари 53,4 %га, шакар нархлари эса 43,5%га қимматлаган. Апрель ойида ҳам энг кўп қимматлаган маҳсулотлар рейтингини айнан гуруч (+14,1%) ва шакар (+10,5%) нархлари бошқариб турипти.
Гуруч бўйича ишлаб чиқариш (бу йилги сувсизлик шароитида импортга қарамлик кескин ортади), импорт ва сотувда эркинроқ рақобат муҳити шаклланган. Лекин Ўзбекистонда бирқўллашган шакарнинг нархи глобал нархлар тушсаям ошади, ошсаям ошади. Бошқача айтганда, монополлашган шакар эски даврда ҳам, янги даврда ҳам камбағал ўзбекистонликларнинг қақшаган чўнтагига қўл солишнинг асосий унсурларидан бири бўлиб ҳисобланади.