Озиқ-овқат хом-ашёси котировкалари ошишда давом этмоқда
Апрель ойида ўсиш суръати бўйича тарихий рекордларни янгилаган озиқ-овқат маҳсулотлари котировкалари май ойини ҳам ўсиш билан бошлади.
Май ойининг биринчи иш кунида буғдой, маккажўҳори, соя ва шакар нархлари яна ўсишни қайд этмоқда. Хусусан, тоннасига буғдой яна 2,6%га ошиб 309 долларга, маккажўҳори 1,9%га ошиб 195 долларга, соя 1,3%га ошиб 412 долларга, шакар 3,9%га кўтарилиб 397 долларга етган.