12K53Telegramda ochish
Яхши хабар: Буғдой ва маккажўҳори нархлари ортга қайтмоқда Шимолий Африкада ғалла ўрим мавсуми бошланган, маълумотларга кўра, ҳосил ўтган йилдагиган мўлроқ кутилмоқда. Шунингдек, Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида ёғингарчилик миқдорининг кўпайгани ва йиллик меъёрларга яқинлашгани бўлажак ҳосилга умидларни оширмоқда. Мана шу фонда буғдой ва маккажўҳори котировкалари пасайишни бошлаган. Эътиборлиси, умидли янгиликлар фонида нафақат июль-сентябрь учун фьючерс битимлар учун, эски ҳосил спот битимлари учун ҳам нархлар тушмоқда. Хусусан, буғдойнинг тоннаси 20 кун аввалги максимумлардаги 310 доллардан 260 долларгача пасайган. Маккажўҳори эса бир бушели 7,60 доллардан 6,60 долларгача арзонлаган.

Arxivda shunga yaqin