Традицияларга мурожаат
Бу нечанчи ренессансга тўғри келади, билмайман, лекин давлат бошқарувида ҳам, ижтимоий муносабатларда ҳам, иқтисодий қарорларда ҳам традицияларга таяниш тобора яққол намоён бўлмоқда.
Ва ёмони бу ҳатто совет традициялари ҳам эмас. Бу феодал, ўрта аср хонликлари даврининг традициялари.
Ўта шахсий кечинмаларимга кўра, феодал-фаворит ҳукумат, ижтимоий ва иқтисодий касалликларга диндан нажот ва ечим кутаётган жамият, зўравонлашаетган одамлар - ҳаммаси битта картинанинг узвий бўлакларидир.