Маънавият ҳақида
Турмуш даражаси, фаровонлиги яхшиланаётган одамнинг маданиятга эҳтиёжи ҳам ўсиб, кенгайиб боради.
Маънавият эса қашшоқ халқни мутеликда, ёлғон рўёларда ушлаб туриш учун авторитар режимларда фойдаланиладиган квази-маданият тўплами.
Советлар пролетар маданият деган терминни ишлатган, пролетарият учун кесиб, қайчилаб, цензуралаб, уларнинг даражасига туширилган маданият.
Маънавият бу ўша советлар талқинидаги пролетар маданият.
Маънавият маданиятдан нимани мумкинмас, тепадагилар зарарли деб топган, уларнинг ҳокимиятига соя соладиган қисми олиб ташланса пайдо бўлади. Маънавият яна фикрлашга эмас, бўйсунишга хизмат қилади.
Ўғриларнинг ўғрилиги билиниб қолишни бошлаган вақтда миллий ғоя, миллий мафкура, маънавият деб қичқириб қолишади.
Бу белги, сигнал.
Рус пропагандаси таъбири билан айтганда, маънавият биз нима учун ёмон яшашимиз зарурлиги, ёмон яшашимизга сабабчи бўлаетган ўғриларни севиб олқишлашимиз лозимлигини бизга тинимсиз уқтириб туради.
@the_bakiroo