17K222Telegramda ochish
Мазмун ва маънога эга бўлмаган ишлар онгни ўтмаслаштириши мақсадли экани ҳақида Инсон шуурини, айниқса жамоавий онгни ўстириш қийин ва кўп вақт талаб этади, ўтмаслаштириш эса анча осон ва бунга кўп вақт керак эмас. Совет армиясида солдатлар тупроқ ё шағални бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, эртасига эса ўша шағал ва тупроқни аввалги жойига қайтариш билан кўп машғул бўлган. Баъзида улар окоп қазишган, окоп қазиб бўлингач, ўша окоплар яна кўмилган. Ва ҳакозо.. Эътиборлиси бу ишлар билан машғул солдатлар фикри зикри фақат шу иш билан банд бўлган. Аввалига қилаётган ишидан нафратланган солдатлар кейин ўз ишидан маъно қидиришни бошлашади. Назоратчи офицерлар ҳам. Узоқ шимолда жойлашган Совет меҳнат лагерларида маҳбуслар қисқа ёз вақтида зовурлар қазиб ботқоқларни қуритишган, гарчи бу ерларда ботқоқларни қуритиш мумкин эмаслигини билишсада. Қишда қор курашган ва музламаларни ёришган. Эртасига яна қор ёғиши ва ҳаммаси қайтадан музлашини билишса ҳам. Комбоджада Пол Пот даврида барча шоли экишга маҳкум этилган. Академиклар, молиячилар, шифокорлар, ўқитувчилар барча шоли экишга сафарбар этилган. Ҳозир йиллар ўтиб ортга қаралса, бу ишларда умуман мазмун ва маъно йўқдек кўринади. Ҳа, бу ишларда мазмун ва маъно йўқ, лекин кўзланган мақсад бор. Халқни, оммани, айниқса фикрловчи оммани мазмунсиз иш билан банд этишдан мақсад оммани фикрлашдан бездириш, шуурни ўтмаслаштириш ва бу орқали бошқарувни осонлаштириш ҳисобланади. Абсурд ишларга йўналтирилганлар у вазир бўладими ё офис планктоними фақат бошида ўзига савол беради, келишолмайди. Вақт ўтиб ҳаммасига кўникишни бошлайди ва мазмунсиз ҳаракатлардан ўзи учун маъно ясайди. Онг ва шуур ўтмаслашиб бўлгач, уни ўтмаслашганини аниқлашга асло ҳожат қолмайди. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin