12K55Telegramda ochish
Бизнес пропискаси энди солиқ органлари рухсати билан ўзгартирилади Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2021 йил март ойидан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг юридик адресининг ўзгартирилиши солиқ органларининг электрон хулосаси асосида амалга оширилади. Ёзилишича, тегишли низомга бу ҳақда ўзгартиришлар киритилган (Низом ҳали lex.uz базасида пайдо бўлгани йўқ). Солиқ органлари қуйидаги тўртта мезон асосида манзил ўзгартириш бўйича электрон хулоса берадилар: 1) Базавий ҳисоб ўлчовининг 300 бараваридан кўп солиқ қарздорлигининг мавжудлиги; 2) Товар айланмасининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс этгани; 3) Импорт товарлари сотуви ҳажмларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс этгани; 4) Солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида топширгани. Агар қайд этилган тўртта мезон бўйича бизнес субъекти ўз мажбуриятларини бажарган бўлса, субъектнинг юридик манзили қайта рўйхатдан ўтишига рухсат берилади. Агар шу тартиб лозим деб кўрилса, бизнингча, 2- ва 3- мезонлар субъектив баҳолашга ва инсон омилини қўллашга имкон қолдиради. Феълан 1- ва 4- мезонларнинг ўзи кифоя бўлиши лозим. Умуман олганда эса бизнес субъектларининг бутун мамлакат бўйлаб пропискаси, яъни рўйхатдан ўтиши бўйича ҳеч қандай чеклов бўлмаслиги лозим. Агар солиқ маъмурчилиги ва назорати бўйича солиқ органларида муаммолар юзага келаётган бўлса, бу уларнинг муаммоси бўлиши зарур. Бизнес субъектларининг эмас. Маъмурчилик ва назорат муаммоларининг бизнесга чеклов тарзида юкланиши ёмон практика. Бундай практиканинг боши бўлади, тўхтатилмаса, охири тугамайди. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin