19K86Telegramda ochish
Яхши хабар: Хатолар тўғирланаяпти. Умидлар: янги хатоларнинг олди олиниши керак Эсингизда бўлса, янги йилдан кейин дастлабки ойлар мол-мулк солиғи маъмурчилиги, e-ijara, E-Aktiv тизими ва ҚҚС тўловчилари, риск профили билан боғлиқ тўсатдан киритилган ўзгартиришлардан норози бизнеснинг жиддий эътирозлари билан ўтди. Аввалиги Солиқ органлари "биз доим ҳақмиз" деган деструктив позицияда маҳкам туришди. Яхшиямки, кейин, бошқа манфаатдор томонлар, ОАВ, жамоатчилик босими билан солиқ маъмурлари ва бизнес ўртасида мулоқотлар бошланди. Кечаги фармон қиш ва баҳор ойларида бизнес ва солиқ органлари ўртасидаги шаклланган компромиссни ўзида ифодалайди. Яъни йўл қўйилган хатолар легитим тарзда тўғирланаяпти. Демак, куч, босим ва маъмурий воситалар билан эмас, тенглик билан, ўзаро манфаатлар ва имкониятларни ҳисобга олиб ҳам иш тутса бўлади. Майли. Лекин 2022 йил қишдаги каби ҳодисалар келажакда, иқтидордагилар ўзлари кўзлаган мақсад ва вазифаларига эришиб олгандан кейин такрорланмайди, деб ким кафолат беради? Масалан, менинг ишончим комил эмас. Шунинг учун, солиқ маъмурчилигидаги ҳар қандай ўзгаришлар, у техник, технологик, ҳисоб, ҳисобот ва методология билан боғлиқми, фарқи йўқ. аввал камида 3 ой очиқ муҳокамада бўлиши лозим. Муҳокамалардан кейин қабул қилингандан сўнг ҳам камида 6 ой ўтиб ишга тушиши, амал қилишни бошлаши керак. Айниқса, технологик ўзгаришлар мукаммал ҳолга келгандан кейингина амалиётга киритилиши лозим, улар бизнесни қулайлик ва самарадорлик билан жалб қилиши лозим, мажбурлаш ва директива билан эмас. Ўзгаришлардан фақат солиқ органлари эмас, бизнес ҳам ютишининг ўзининг танасида ҳис этиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin