23K266Telegramda ochish
Марказий осиё давлатлари валюталари мисли кўрилмаган босимга учраяпти Глобал бозордан бадарға қилинган рубль "ўзининг томорқаси" деб ҳисоблайдиган собиқ совет ўлкалари валюталарига нисбатан шиддат билан мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бу миллий регуляторларнинг мутлақо нейтраллиги шароитида рўй бермоқда. Агар шу ҳолат рублга нисбатан эмас, масалан, долларга нисбатан рўй берганида бозор ричаглари билан бирга аллақачон маъмурий аралашувлар ишга туширилган бўларди. Ўзингиз ўйланг, 3 ой ичида 1 доллар 18 мингга чиқиб кетса ёки 6 мингга тушиб кетса, вазиятни ўз ҳолига ташлаб бўладими? Ой бошида тенге рублга қарши туришга бир неча бор уриниб кўрди, лекин бу ҳозирча муваффақият келтираётгани йўқ (беихтиёр Тошкент босқини вақтида Хива ва Бухоро четда тургани эсга тушади). Бугун рубль/тенге, афсуски, тарихий максимум 8,85гача етди. Марказий осиёнинг бошқа валюталари рубль олдида аллақачон қўлини кўтарган. Рубль/сом 1,55 гача, рубль/сомоний 0,21гача, рубль/сўм 205 гача қараб кетаяпти. Яъни, валюта уруши аллақачон эълон қилинган ва биз ҳеч қандай қаршилик кўрсатаётганимиз йўқ. Ҳозирги шароитда минтақамизда бирон бир валюта мустақил равишда рублга қарши позицияларини бир ўзи ҳимоя қила олмайди. Ўзаро паритетни сақлаган ҳолда рубль курси туширилмаса, шу йилнинг охирига бормасдан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодиётлари Россия иқтисодиётининг проксисига айланиб қолади. Биз тарихда бундай воқеликни Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги иқтисодиёти ва валюталари мисолида бошимиздан кечирганмиз. Тарих такрорланмаслиги керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin