12K42Telegramda ochish
Ғаллага давлат хариди бекор қилинмай туриб, тикланмайдими ишқилиб? Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид ҳажми белгиланган. Қарорнинг тўлиқ матни ҳали тармоқда мавжуд эмас. Белгиланишича, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига жами 2 млн 434 минг 425 тонна товар ва уруғлик дон сотиб олинади. Бу 2021 йил ҳосилининг деярли 30 фоизи дегани. Маълумки, маъмурий аралашув остида абгори чиққан қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш лозунглари остида ғаллага давлат буюртмаси ҳам, ғаллага харид нархини белгилаш ҳам бекор бўлган эди. Бу ҳақда алоҳида қарор қабул қилинган. Унга кўра, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур миқдордаги дон махсус Жамғарма томонидан фьючерс, форвард шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин нархларда харид қилиниши лозим. Таъкидлайман, агар олдиндан буюртма бўлса фьючерс, форвард шартномалари асосида, агар спот шартларида бўлса, фақат биржа орқали. Фьючерс, форвард шартномалари асосида битим тузишга кеч, чунки ғалла пишай деб турипти. Демак, олди-сотди битимлари фақат биржа орқали кечиши лозим. Айни кунларда буғдойнинг тоннаси сифати ва минтақавий бозорларга қараб, 260-265 доллар атрофида шаклланган. Кўрамиз, давлат ресурслари учун қандай нархлар таклиф этилар экан? Дарвоқе, чигитни юқори нархларда биржага қўйган кластерларга иш қўзғатилгани сингари, буғдойни юқори нархда биржага қўйган кластер ва фермерларга иш қўзғатилмасмикан? Ахир биржа савдолариниям ўзбекчалаштириб, чиновникларнинг калта хоҳишларига бўйсундириб олганмизку. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin