Буғдой нархи 465 долларга етди
Кечаги савдоларда ҳам таклиф камлиги туфайли буғдой нархи ошишда давом этди. Давлат котиби Блинкеннинг тўқнашувлар узоқ вақт давом этишига тайёр бўлиш лозимлиги ҳақидаги баёнотлари нархлар ошишига қўшимча туртки бўлди.
Шу ўринда ғалла харидига давлат буюртмаси бекор қилинганини ва бизда ҳам дон нархлари эркин (биржа савдолари орқали) шаклланишига қарор қилинганини эслатиб ўтиш жоиз. Яъни 30 йил деганда биринчи марта ғалла етиштирувчи фермерларнинг елкасига офтоб тегиши мумкин. Хавотир шуки, давлат ўз захиралари учун ғаллани бозор нархида сотиб оладими ёки яна "ортга қайтиш" юз берадими?
https://t.me/the_bakiroo/4323
- https://t.me/the_bakiroo/4323@the_bakiroo