22K112Telegramda ochish
Буғдой арзонлашишни бошлади Европа товар ва хом-ашё платформаларида кеча бир тонна буғдойнинг спот нархи 375 долларгача пасайди. Июль ва август фьючерсларида ҳам пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Март ойи максимумларида буғдой спот нархи 465 долларгача етганди. Ўзи шимолий ярим шар учун июнь-сентябрь ойлари буғдой нархларининг арзонлашуви даври ҳисобланади. Россиянинг буғдой бўйича сунъий чекловлари, Украина буғдойининг портлардан чиқармаслик ва ўғирлаш ҳаракатлари амалда иш бермаслиги мумкин. Агар Россия бундай сиёсатни давом эттирса, пировардида ўзи, рус буғдой етиштирувчилари ютқазади. Ҳозирча шимолий ярим шарда буғдой ҳосили бўйича прогнозлар анча ижобий. Буғдойни худди нефть каби сиёсий товарга айлантириш бўйича уринишлар, Яқин шарқ ва Африкада сунъий очарчиликлар яратиш ҳаракатлари, катта эҳтимол, амалга ошмайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin